Томас Мюллер рекорд ўрнатди

Спорт

image

Томас Мюллер “Бавария” сафида ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган “Црвена Звезда” клубига қарши майдонга тушди.

Бу Мюллер учун “Бавария” сафида Европа чемпионлар лигасида ўтказган 106-ўйин бўлди. Натижада Томас жамоанинг собиқ аъзоси Филипп Ламдан ўтиб кетди - 105 та ўйин. 

Шу тариқа Мюллер “Бавария”нинг ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчисига айланди.

Маълумот учун, 1989 йилда туғилган Томас Мюллер "Бавария" сафида 2007 йилдан бери ўйнаб келади.12 йиллик фаолияти давомида у клуб билан бир қатор ютуқларни қўлга киритган.

Томас миллий терма жамоада 2014 йилги Жаҳон кубоги ғолиби, 2010 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медали ҳамда "Олтин бутса"си совриндори (5 гол + 3 асист) шунингдек, чемпионатнинг энг яхши ёш ўйинчиси.

Европа чемпионатининг икки карра бронза медал совриндори (2012, 2016). Германия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида 9-ўринда, шунингдек, ўтказилган ўйинлар сони бўйича 11-ўринда туради.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Мюлллер Томас

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар