... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: айбдор ҳайдовчими ёки пиёда? Таксини йўл ўртасига чиқиб тўхтатганлар ўқисин!


15:41, 14.10.2017 Жамият
 8 088

Ҳайдовчи йўлнинг автомобиллар қатнов қисмида такси тўхтатган пиёдалар устига машинани йўналтирди.

Кўпчилик ҳолларда йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида гапирганда, уларнинг асосий айбдори сифатида ҳайдовчиларни кўрсатамиз. Бироқ ЙТҲга сабаб бўлувчи пиёдалар назардан четда қолади...
 
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Чилонзор буюм бозоридан Олмазор метро бекатига томон кетаверишдаги йўлда бозордан уйларига отланган фуқароларни йўл устига чиқиб кетганини кузатиш мумкин бўлган видеолавҳа тарқалди.
 
Такси тўхтатиш мақсадида йўлнинг ярмини эгаллаб олган пиёдалар устига автомобилни йўналтирган ҳайдовчининг видеоси оммалашди.
 
Видеолавҳа машинага ўрнатилган видеорегистратор ёрдамида тасвирга олинган бўлиб, унда ҳайдовчининг сўзлари ҳам ёзилган.
 
1 октябрь куни юзага келган ушбу ҳолатда, пиёдалар йўл ҳаракати қоидаларига хилоф равишда такси тўхтатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган. Бунинг оқибатида катта йўлда тирбандлик келиб чиққан.
 
Норози ҳайдовчи автомобиль сигналини чалиб, машинани пиёдалар устига ҳайдаган.
 
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жисмонан жабрланмаган.
 
Мазкур вазиятда ҳар икки томонни айблаб бўлмайди, бири йўлидан юрмоқчи, бошқаси уйига тезроқ етиб олмоқчи!
 
Ҳайдовчи кескин ҳаракатлари учун, пиёдалар эса белгиланмаган жойда йўлнинг ҳаракат қисмига чиқиб кетгани сабаб жаримага тортилишига асос бўлиши мумкин. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ЙТҲ Пиёдалар қоидани бузди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

umid
18:54 23.10.2017

Hurmatli, Salom. Siz öziz mashina minasizmi? Köchalardagi qoidani bilmaydigan haydovchi yoki piyodalardan charchab ketdim. Qoidani 100% biladigan haydovchi ham bunaqa sharoitda qoida buzishga majbur böladi.


Fazli
10:35 17.10.2017

Barakalla sayt ijodkorlari! Judayam kerakli va dolzarb mavzu. Sizlarga rahmat, ishilarga omad. Albatta bu xolatda PIYODA 100% aybdor. Chunki, ular yo'lning qatnov qismiga turvolishgan. Haydovchi esa faqatgina o'zning huquqiga harakat qilgan, bu hech qanday tajovvuz emas. Serqatnov yo'l bu, aslida DAN hodimlari hamma o'sha joydagi taksi to'htatvotganlarini chetda turishga chaqirishi lozim edi, kerak bo'lsa majburlab. Lavhada DAN hodimlari ham ko'rindi, lekin ular aftidan bu holatga chora ko'rishmayapti.


Salom
16:10 14.10.2017

Notog'ri narsani notog'ri talqinda qoygansila Bu mowinani man kordim owa kuni Notog'ri iw



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар