Тошкентдаги марказий кўчалардан бири 6 ойга қисман ёпилди
Жамият
−
21 Октябрь 2019
6563Бугун, 21 октябрь кунидан Тошкентдаги Ислом Каримов кўчасида ҳаракат қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Қайд этилишича, “Tashkent city” мажмуаси ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари атрофидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 октябрь кунидан юк оғирлиги беш тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари учун чеклов ўрнатилмоқда.
Чеклов Ислом Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида 6 ой муддат давомида амал қилади.
Шунингдек, маълум қилинишича, бир кун давомида (21 октябрь) “Tashkent city” парки соат 14:00 дан 20:00 гача ёпиқ бўлади.