...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Аэропорт атрофидаги йирик портлашда юк машинаси ҳавога учди


10:14, 07.08.2018 Олам
 11 265

Портлаш аэропорт ишига таъсир кўрсатмаган.

Кеча, 6 август куни Италиянинг Болонья шаҳри аэропортига ёндош туманда йирик портлаш содир бўлди.
 
Гувоҳлар воқеа жойидан видеоларни интернетга юклади. Кадрларда ҳавога кўтарилаётган улкан қора тутунни кўриш мумкин. Маълум бўлишича, портлаш натижасида кучли гумбурлаш овози эшитилган.
 
Ҳозирча воқеа тафсилотлари маълум эмас. Яхшиямки бу аэропорт ишига таъсир кўрсатмаган. Аммо портлаш содир бўлган кўчада ҳаракат бутунлай тўхтаб қолган. Баъзи гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодисада юк машинаси ҳавога учган.
 
Портлашда жабрланганлар бор. Қурбонлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Воқеа жойига тез ёрдам, ўт ўчириш хизмати машина ва вертолётлар етиб борган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Болонья портлаш Италия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!