Энди ёқилғидан фойдаланиш қоидалари бузилса молиявий санкция қўлланилади

Жамият

photo_2019-11-20_08-43-20

“Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун молиявий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низом” тасдиқланади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқтисод қилишни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишда қоидабузарликлар учун молиявий санкциялар қўллаш тартиби тўғрисида”ги қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун молиявий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низом” тасдиқланади.

Ундирилган молиявий санкциялар суммаси тўлиқ ҳажмда ёқилғи – энергетика соҳасини ривожлантириш фондига солиққа тортилмаган ҳолда туширилиши маълумот учун қабул қилинади.

Молиявий судларга молиявий санкицяларни ундириш бўйича даъво аризалари билан мурожаат этилганда, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги ҳузуридаги нефтъ маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда электроэнергетикада назорат инспекцияси бюджет ташкилотлари сифатида давлат божларини тўлашдан озод этилади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

молиявий санкция қарор лойиҳаси

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг