Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни табриклади

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президентига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги ютуқлар, дўст Тожикистон халқига эса тинчлик-омонлик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилаган. 

Бугун, 9 сентябрь куни Тожикистонда асосий Миллий байрам – Давлат мустақиллиги куни нишонланмоқда. 

Бундан 29 йил олдин Республика Олий Кенгашининг сессиясида давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганди. 

Имомали Раҳмон эса Тожикистоннинг учинчи Президенти. У ушбу лавозимга 1996 йилда келган. Жорий йилнинг 11 октябрь куни Тожикистонда навбатдаги президент сайлови бўлиб ўтади. Ҳукмрон Тожикистон Халқ Демократик партияси, Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва мамлакат Ёшлар иттифоқи амалдаги президент Имомали Раҳмонни бўлажак сайловларга номзодини илгари сурди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг