Туркияда карантин кучайтирилди

Олам

image

Туркияда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун карантин чекловлари кучайтириляпти. Бу ҳақда Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги чоралар Сиирт, Газиантеп, Истанбул, Элазиғ, Ван, Кайсери, Бартини вилоятларига тааллуқли. Ушбу провинцияларда 65 ёшдан катталарга жамоат транспортидан фойдаланиш, савдо марказлари ва бозорларга боришга ҳамда оммавий тадбирларга боришга чеклов ўрнатилди.

Бундан ташқари, алоҳида вилоятларда алоҳида товар ва витриналарни йўлкаларга ўрнатиш тақиқланди. Бу ижтимоий масофани сақлашга ҳалал бериши мумкинлигини инобатга олинган. Дам олиш жойларида эса оралиқ масофа 4 метр бўлиши белгиланган.

Шунингдек, Сиирт вилоятида оммавий тадбирларда иштирок этмаслик бўйича тақиқ 15 ёшгача бўлган болалар учун ҳам ўрнатилди. Газиантеп вилоятида ой охиригача ҳар қандай норозилик намойишлари ўтказиш тақиқланди, Элазиғда тўй ўтказишга 3 соатлик чеклов ўрнатилди.

Туркияда коронавирусга чалиниш ҳолати секинлик билан кўпайиб боряпти. Соғлиқни сақлаш вазирлиги одамлар дам олиш жойларида эпидемиологик омилни етарлича тушуниб етмаганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Туркияда

Баҳолаганлар

531

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг