Uzbekistan Airways Япония ва Италияга парвозларни вақтинча тўхтатди

Жамият

image

Япония ва Италияда коронавирус тарқалиши муносабати билан ва ушбу вируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил 1 мартдан Токио ва Римга парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда авиакомпаниянинг барча рейсларида хавфсизлик чоралари ўрнатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин ва тиббий назоратидан ўтказилмоқда”, дейилади хабарда. 

Аввалроқ, 1 мартдан бошлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Жанубий Кореяда коронавирус авж олгани сабабли Сеулга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик.

Бундан ташқари, 27 февралдан эътиборан Саудия Арабистонининг Жидда ва Мадина шаҳарларига ҳам барча рейсларни вақтинчалик тўхтатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Италия Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг