Коронавирус қурбонлари 900 мингдан ошди

Олам

image

Янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. 

Worldometer’нинг янгиланган маълумотларига кўра, бугун, 9 сентябрь куни эрталаб хавфли инфекцияни юқтириш ҳолатлари сони 27 миллион 740 264 га етди. 

COVID-19 туфайли вафот этганлар эса 900 мингдан ошиб, 901 871 кишини ташкил этмоқда. 

Юқтириш ва ўлим ҳолатларининг энг кўпи Америка Қўшма Штатларида қайд этилган. АҚШда хавфли инфекция туфайли 194 032 киши вафот этди. 

Қўшма Штатлардан кейин Бразилия (127 517), Ҳиндистон (73 923),Мексика (68 484), Буюк Британия (41 586), Италия (35 563), Франция (30 764), Перу (30 123), Испания (29 594) ва Эрон (22 542). 

Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар 44 781 нафарга етди. Уларнинг 42162 нафари соғайган. Беморларнинг 364 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг