Олий суд: Ишга тиклаш бўйича энг кўп шикоят берган – бу ўқитувчилар
Жамият
−
23 Январь 2020
7389Олий суд вакиллари томонидан ишга тиклаш, меҳнат масалалари бўйича энг кўп ариза қайси касб эгаларидан келиб тушгани айтилди.
Журналистлар билан меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар мавзуси бўйича Олий суд томонидан йиғилиш ўтказилди.
2019 йилда Олий судга ишга тиклаш масаласида судларга энг кўпи ўқитувчилар – халқ таълими тизими ходимлари, мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари ва шифокорлар ариза берган. Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоровнинг маълум қилишича, республика фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2019 йил давомида кўрилган188 282 та ишдан 4233 тасини айнан меҳнат низоларига оид ишлар ташкил этади. Шундан 1964 таси ишга тиклаш, 1279 таси иш ҳақини ундириш, 196 таси ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш ва 700 таси бошқа меҳнат низолари билан боғлиқ.
Суд қарори асосида йил мобайнида 775 нафар ходим ишга тикланган.
Ҳудудлар кесими бўйича олсак, энг кўп мурожаат Қашқадарё вилоятидан тушган.
“Қайси ҳудуддан кўп ариза тушиши бу ўша ҳудудда кўпроқ қонунбузилиши бўлаётганини англатмайди”, дейди Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров.