... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Реал”да ғалаба, Искода гол аммо хурсандчилик йўқ


11:14, 16.04.2018 Спорт
 3 105

“Реал” ғалабани сақлаб қолиб, бу турда мағлубият аламини тотиб кўрган “Валенсия”дан 3-ўринни қайтариб олди.

Кеча, 16 апрель куни Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган “Малага” – “Реал” учрашуви бўлиб ўтди. “Ла Росаледа” стадионида кечган баҳсда мадридилкларнинг қўли баланд келди.
 
29-дақиқада Иско жарима зарбасини чиройли тарзда ижро этган ҳолда собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди ва “Малага” мухлисларидан узр сўраб, голни нишонламади.
 

 
63-дақиқада мадридликлар қарши ҳужумдан унумли фойдаландилар: Бензема-Иско-Каземиро комбинациясини бразилиялик футболчи муваффақиятли якунлади ва жамоасининг иккинчи голини урди.
 
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни қисқартиришди. Аммо “Реал” ғалабани сақлаб қолиб, очколари сонини 67 тага етказган ҳолда. Бу турда мағлубият аламини тотиб кўрган “Валенсия”дан (65) 3-ўринни тортиб олди.
 
Испания чемпионати, 32-тур.
“Малага” – “Реал Мадрид” 0:2.
Голлар: Иско (29), Каземиро (63) – Ролан (90+3).
 
“Малага”: Роберто, Рикка, Торрес, Росалес, Микел (Родригес, 71), Гонсалес, Итурра, Ласен (Буэно, 53), Чори Кастро, Идейе (Лестьенн, 78), Ролан.
 
“Реал Мадрид”: Навас, Вальехо, Тео, Карвахаль, Рамос, Иско (Майораль, 72), Каземиро, Васкес, Ковачич, Асенсио (Себальос, 66), Бензема.
 
Огоҳлантиришлар: Рикка (36), Итурра (55), Родригес (81), Росалес (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Малага 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!