Банк-молия академиясига ректор тайинланган

Жамият

image

Тимур Дамирович Ядгаров Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ректори этиб тайинланган. Академия сайтида берилган маълумотга кўра, Ядгаров  бу лавозимда 1 июнда иш бошлаган.

Тимур Ядгаров 1992 йилдан бошлаб бизнесни бошқаради. Халқаро савдо, банк-молия соҳасида бизнесга раҳбарлик қилган. 

Harvard Business School ва Baden-Württemberg Export Academy профессорларидан таълим олган. Маркетинг ва стратегик бошқарувни ўрганган. Педагогика магистри. Иқтисодиёт фанлари номзоди.

“Сколково” халқаро бизнес мактаби, Москва Давлат бошқарув университети (2013-2018) ва бошқа нуфузли олий таълим муассасаларида лидерлик ва ташкилий ривожланиш дастурлари бўйича дарс берган.

2003 йилдан модерация, фасилитация, тартибсизликни тизимга киритиш ва келишмовчиликларни бошқариш компетенциясига эга. 2004-2006 йилларда Капиталбанкда стратегия ва ходимлар бўйича директор лавозимида, 2007 йилда УРСА банк, 2009 йилда Уютерра, 2010 йилда Ilim Timber Industry корхона ва банкларда М&A битимларни амалга ошириш жараёнида командаларни интеграция қилиш лойиҳалари  раҳбари. 2011 йилда “Техносила” компанияси директорлар кенгашининг аъзоси сифатида қиймати бир миллиард доллардан ортиқ бўлган компанияларда долзарб саволларга жавоб топишга ёрдам берган.

Тимур Дамирович мафкура ва коммуникация соҳасида энг муҳим келишувлар яратиш имконини берадиган дунё бестселлери муаллифи Джон Кинг билан биргаликда ишлаб чиқилган “Tribal Leadership” малака ошириш дастури (2012-2020) мастер-мураббий ҳисобланади.

Унинг раҳбарлигида амалга оширилган "CREDO-муваффақият маданиятига йўл" (2018-2020) дастури Казактелеком компаниясини энг яхши ходимларига шахсий қадриятларнинг корпоратив қадриятлар билан алоқасини ҳамда инновацион ғояларини амалга оширишга ва миллионлаб АҚШ долларида баҳоланган иқтисодий самарани яратишга ёрдам берди.

Евросиё марказий депозитарийлари ассоциацияси ташаббускори (2001). Россия иқтисодиёт жамғармаси (Россия) ва “One million acts of innovation” (Канада) асосчиларидан бири. Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги эксперт Кенгаши аъзоси.


Мақола муаллифи

Теглар

Банк-молия академияси Тимур Ядгаров

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг