Эроннинг баллистик ракета синовлари АҚШ ҳарбийларини оёққа турғазди

Олам

image

Бугун, 29 июль куни Эрон Ислом Республикасининг Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) “Буюк пайғамбар” ҳарбий машғулоти доирасида бир қанча баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Тасним” агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, ер қаърига яширилган ракеталар синови муваффақиятли якунланган.

Бундан ташқари, Ҳурмузгон провинцияси ва Форс кўрфази ҳамда Ҳурмуз бўғозида ўтказилган машғулотда “ер-ер”, “ер-денгиз”, “денгиз-денгиз” типидаги ракеталар, турфа дронлар ва ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари ишга туширилган. Ҳусусан, ҳарбий дронлар макетлаштирилган душман авиаташувчи кемасига ҳужум қилган.

Машғулотларнинг сўнгги босқичида ИИПК ҳарбий денгиз ва аэрокосмик кучларининг кема, дрон ва ракеталари иштирокида биргаликдаги ҳужум операцияси ўтказилган.

“Associated press” нашрининг хабар беришича, Эроннинг баллистик ракеталарни учириши сабабли АҚШнинг БААдаги “Аль-Дафра” ҳарбий-ҳаво ва Қатардаги “Аль-Удейд” авиабазасидаги ҳарбийлар жанговор ҳолатга келтирилган. Кўп ўтмай ҳарбийлар жойига қайтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон баллистик ракета

Баҳолаганлар

634

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг