Сирдарёдаги тошқинда неча киши жароҳатлангани маълум бўлди

Жамият

image

1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келгани, сув аҳоли яшаш пунктини босганидан хабарингиз бор. Тошқин ортидан 56 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, тўғондан 1 май куни 17:00 атрофларида сув сизиб чиқиши тўхтатилган. Омбордан оқиб чиққан сув Оқолтин туманидаги Абай каналига йўналтирилган ва Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига олиб чиқилган.

Айни вақтда тўғоннинг ёриқ қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Қайд этилишича, сув сизиб чиқиши пайқалган заҳотиёқ Сардоба сув омбори ҳудуди атрофида яшовчи қарийб 70 минг аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган ҳамда Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудида ташкил этилган махсус муассасаларга жойлаштирилган. Яна минг кишига мўлжалланган қўшимча жойлар ҳам тайёрланмоқда. 

ФВВ вакилининг маълум қилишича, айни вақтда мамлакатда ҳукм сураётган эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, барча ишлар санитария-гигиена нормаларига асосан ташкил этилган. Бир вақтнинг ўзида эвакуация қилинганларнинг рўйхати тузилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

1305

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг