Видео: Икки ўзбекистонлик Уфадаги махсус марказдан қочиб кетди

Олам

Кеча, 1 май куни Россиянинг Уфа шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказидан икки нафар Ўзбекистон фуқароси қочиб кетган.

“UFA1.RU”нинг хабар беришича, ўзбекистонлик 26 ёшли Сирож Назиров ва 31 ёшли Радик Батиров соат 4:50 да марказдан қочиб кетган. Улар қочаётганда кун ёришаётган бўлиб, ташқи кузатув камералари ўзбекистонликларнинг иккинчи қават ойнасидан сакраб қочаётганини тасвирга олган.

Ҳар икки эркак марказда жорий йилнинг 14 январидан бери сақланаётган бўлган. Улар марказда Ўзбекистонга қайтарилишини кутган.

“Икки нафар хорижий фуқаро ўзлари сақланган марказдан рухсатсиз чиқиб кетишган. Бундан аввал уларга нисбатан мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинганди. Ҳозирги пайтда улар топилди ва марказга қайтарилди”, дея маълум қилган Бошқирдистон ИИВ.


Мақола муаллифи

Теглар

Уфа марказ

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг