Озарбайжон кучайтирилган карантинга қайтмоқда

Олам

image

Озарбайжонда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Шу муносабат билан мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилади. Қарор Республикада амалда бўлган махсус карантин режими доирасида қабул қилинган. 

Унга кўра, 19 октябрь ярим тундан 2 ноябрь эрталабгача Баку метроси фаолияти тўхтатилади. Шу муддат давомида мамлакатдаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинади.

Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли буйруғига биноан давлат тузилмалари ходимлари сони 30 фоизгача қисқартирилди. Шунга ўхшаш қадамлар хусусий сектор муассасалари ва ташкилотлари учун ҳам тавсия этилган. 

65 ёшдан катталарга зарурат бўлмаганда уйдан чиқмаслик айтилган.

Маълумот учун, Озарбайжонда коронавирус инфекциясининг кунлик ўсиши 500 дан ошган.

Бугунги кунга қадар Республикада 43 минг 280 нафар бемор қайд этилган. 619 киши вирус қурбони бўлган.

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 39 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп одам касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин озарбайжон

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made