Хитой миллий терма жамоаси хорижлик ўйинчиларни чорлаяпти

Спорт

image

"Гуанжоу Эвергранд"нинг бразилиялик форварди Элкесон Хитой терма жамоасида ўйнаш имкониятига эга бўлди.

Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига қадар яна 8 ўйинчи Хитой терма жамоасига жалб қилиниши кутилмоқда. 

Ҳозирда "Гуанжоу Эвергранд"да ўйнаётган британиялик ҳимоячи Тайас Браунинг ҳам миллий терма жамоага чақирилиши кўзда тутилган.

Хитой футбол федерацияси президенти Чэн Сююан жамоа Қатардаги мусобақагача кучайтирилишини, аммо келажакда Хитой чет эллик ўйинчиларга таяниб қолмаслигини айтиб ўтди.

Хитой футболининг жаҳон ареналаридаги энг катта ютуғи 2002 йилдаги жаҳон чемпионатида қатнашганидир. Ўшанда хитойликлар гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг