Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 36 мингдан ошди

Жамият

image

2020 йил 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173 нафарга ошиб, 36 100 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    162 нафари Тошкент шаҳрида;

•    9 нафари Наманган вилоятида;

•    2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 31 580 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4 280 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг