Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади

Жамият

image

Ookla компанияси тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2020 йилнинг январь ойи якунларига интернет тезлиги бўйича маълумотларни эълон қилди. Унда дунёдаги давлатларнинг мобил ва симли интернет тезлиги таққослаб чиқилган.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 140 давлат ичида 132-ўринда қайд этилган — Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 9,31 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 5,52 Мб/сония. Бу 2019 йилнинг декабрь ойига нисбатан 2 поғона баланроқ. 

Симли интернет борасида Ўзбекистон 176 давлат орасида 104-ўринга жойлаштирилган. Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 24,75 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 24,94 Мб/сония тенг. Бу 2019 йилнинг декабрь ойига нисбатан 4 поғона баланд.

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида мобил интернет тезлиги бўйича Литва — 24, Эстония — 28, Молдова — 52, Латвия — 49, Арманистон — 69, Озарбайжон — 59, Гуржистон (Грузия) — 67, Украина — 84, Россия — 96, Қозоғистон — 103, Қирғизистон — 115, Беларусь — 109, Тожикистон — 133-ўринда жойлаштирилган.

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида симли интернет тезлиги бўйича Латвия — 24, Литва — 25, Россия — 47, Эстония — 48, Молдова — 51, Беларусь — 56, Украина — 58, Қозоғистон — 67, Қирғизистон — 85, Арманистон — 101, Гуржистон (Грузия) — 107, Озарбайжон — 116, Тожикистон — 109, Туркманистон сўнгги 176-ўринда жойлаштирилган.

Рўйхатда мобил интернет тезлиги бўйича Бирлашган Араб Амирликлари, симли интернет тезлиги бўйича ҳамон Сингапур биринчи поғонадан жой олган.

Рўйхатга қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон ҳар икки интернет тури бўйича юқорилаган. Бироқ декабрь ойи билан солиштирганда Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги пасайган. Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон рейтингда ўз интернет сифати яхшилангани учун эмас, балки бошқа давлатларда интернет тезлиги пасайгани учун юқорилаган. Қуйида декабрь ойи бўйича кўрсаткичлар келтирилган:

1


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг интернет

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг