...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлар Маҳкамаси хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тартибини белгилаб берди


20:34, 13.09.2018 Жамият
 1 990

Тегишли ҳужжатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бевосита ёки электрон шаклда тақдим этилади.

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқукий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Мазкур фаолиятни амалга оширишга доир лицензия талаблари ва шартлари низомда белгиланган. Унга кўра, штатда олий юридик маълумотга эга бўлган камида бир нафар мутахассис, шунингдек, меҳнат мигрантларини юбориш назарда тутилаётган мамлакатлар тилларини яхши биладиган ходимнинг бўлиши лицензия талабларидан ҳисобланади.
 
Лицензия олиш учун ариза берувчи тегишли ҳужжатларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бевосита ёки электрон шаклда тақдим этади.
 
Ҳужжатлар ишчи орган – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ўн иш куни давомида кўриб чиқилади.
 
Лицензия беринганлиги учун энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.
 
Лицензия чекланмаган муддатга берилади.
 
Шунингдек, қарорга мувофиқ Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди.
 
Қуйида фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш фаолиятини лицензиялаш босқичлари келтирилган:
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори миграция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар