Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ўзи жанг қилган мамлакатларга юборилади – Президент қарори

Жамият

image

Аввалроқ, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори жойлаштирилгани, ушбу қарор билан Тошкентда Ғалаба боғи ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик. 

Мазкур қарорга биноан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларни республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборилиши ташкил этилди. Энг муҳими, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ўзлари жанг қилган мамлакатлар ҳудудларига сафарларини ташкил этиш ҳамда сафар билан боғлиқ харажатлар қопланишини таъминлаши ҳам режалаштирилган. 

Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга бепул равишда халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқаси билан фойдаланиш ҳуқуқи берилади. 

Қарорга кўра, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида уларнинг хонадонларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳарбий округ, қисм ва муассасалар, мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларининг шахсан ташрифларини ташкил этилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори Иккинчи жаҳон уруши

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг