... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлар Маҳкамаси таркибида катта ўзгаришлар кутилмоқда?


12:13, 15.12.2016 Жамият
 6 736

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси порталида Вазирлар Маҳкамаси шахсий таркиби бўлимидаги маълумотлар олиб ташланиб, фақатгина Бош вазир Абдулла Арипов ҳақида маълумотлар жойлаган, холос.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Президентликка қасамёд қабул қилгани хақида хабар берган эдик. Шу куни Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида Шавкат Мирзиёев Абдулла Ариповни Бош вазир лавозимига тайинлашни таклиф этди.
 
Абдулла Арипов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси жорий йилнинг сентябрь ойидан Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Номзодни  ёқлаб Қонунчилик палатаси депутатларидан 124 нафари, Сенат аъзоларидан 83 нафари овоз берган ҳолда Абдулла Арипов Бош вазирликка тасдиқланди. 
 
Бундан бир кун аввал, 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида иш бошлади.
 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимини аввал Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси-Бош вазир ўринбосари вазифасини бажариб келган Элмира Боситхонова эгаллади.
 
Элмира Боситхонова келганидан сўнг, Тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Тўйчиев Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимидан олиниб Тошкент тиббиёт академиясининг янги ректори этиб тайинланди. Олий таълим муассасаси раҳбарлиги вазифасини сўнгги 10 йил мобайнида 71 ёшли Шавкат Каримов бажариб келаётган эди.
 
Кейинчалик, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимини Танзила Камаловна Норбоева эгаллагани маълум бўлди. Танзила Камаловна Норбоева Қўмита раислигига келгунга қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси бўлиб ишлаган.
 
Бугун, 15 декабрь куни эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Рустам Азимов ўрнини Ходжаев Ботир Асатиллаевич эгаллади.
 
Рустам Азимов Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимида қолдирилди.
 
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси порталида Вазирлар Маҳкамаси шахсий таркиби бўлимидаги маълумотлар олиб ташланиб, фақатгина Бош вазир Абдулла Арипов ҳақида маълумотлар жойлаган, холос. Таркибдаги қолган лавозим эгалари ҳақида эса маълумотлар йўқ. Бу эса Вазирлар Маҳкамаси таркибида катта ўзгаришлар бўлиши кутилаётганидан дарак бераётгандек.
Мухторбек Абдуллаев
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов Вазирлар маҳкамаси таркиби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар