... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлар Маҳкамаси ўқитувчи ва шифокорларни ободонлаштиришга жалб қилишни тақиқлаш бўйича қарор чиқаради


15:43, 17.04.2018 Жамият
 4 527

Президент бундай ҳолатлар яна қайтарилмаслиги учун ҳуқуқий механизм яратиш бўйича топшириқлар берган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комилжон Алламжонов Президент Шавкат Мирзиёевнинг 13 апрель куни Сирдарё вилояти фаоллари билан йиғилишда ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани, айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани бўйича билдирган танқидий фикрларидан сўнг кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан брифинг ўтказди.
 
Брифингда Комилжон Алламжонов шундай дейди:
 
Давлатимиз раҳбари бу йиғилишда вилоятларга сафарлар олдидан ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани, айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётганини жиддий танқид остига олди. Бу лавҳа оммавий ахборот воситалари орқали барчанинг эътиборига ҳавола қилинди.
 
Президент бундай ҳолатлар яна қайтарилмаслиги учун ҳуқуқий механизм яратиш бўйича топшириқлар берган. Топшириққа кўра, аҳолини, айниқса, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимлари, талабларни ободонлаштириш ишларига жалб этишни қатъий тақиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ишлаб чиқилади.
 
Ушбу қарорда жойлардаги ободонлаштириш хизматлари фаолиятини кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам акс этади. Бунда хорижий давлатларнинг бу борадаги тажрибаси инобатга олинади.
 
Фуқароларни жамоат ишларига мажбурлаш ҳолатлари шундан кейин ҳам қайтарилса, Президент таъкидлаганидек, жазо қаттиқ бўлади. Жумладан, жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Мажбурий меҳнат Ободонлаштириш Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар