Абдулазиз Комилов Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири билан учрашди
Жамият 05 Март 09:23 526
image

2019 йилнинг 4 март кунидан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейҳий билан учрашди. Бу ҳақида ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Сўнгги вақтларда ўтказилган, ҳамкорликнинг устувор йўналишларига томонларнинг диққатни қаратиш ҳамда икки томонлама шартномаларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш имконини берган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги учрашувларнинг якунлари яна бир бор қўллаб-қувватланди.

Суҳбатда Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2
Рейтинг: 4.0