... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ватанга хизмат қилишга чорлаган Манзурани ақлдан озганга чиқаришди. Жанжал боши Умидахон ва Баҳодир Низомов


14:54, 20.02.2017 Шоу-бизнес
 15 620

Ватанга хизмат қилиш кераклигини ўртага ташлаган Манзура Йўлдошевани Баҳодир Низомов ақлдан озганга чиқарди. Умидахон эса Мунзуранинг ёши ва тажрибасини ҳам унутиб жавоб қайтарди.

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизга шу қадар тезлик билан кириб келдики, баъзан улар сабаб кўплаб ноқулай вазиятларга дуч келаяпмиз. Аксарият ҳолларда ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган суратлар ва ёзиб қолдирилган изоҳлар оилавий можароларга сабаб бўлмоқда. Дўстлар ўртасига совуқчилик туширмоқда.
 
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Манзура Йўлдошева, Умидахон ва хонанда Баҳодир Низомов ўртасида ҳам ижтимоий тармоқлар сабаб тушунмовчилик келиб чиқди.
 
Куни кеча “Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахон Instagram’даги шахсий саҳифасига навбатдаги суратини жойлаштириб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди:
 
“Ассалому алайкум, ёру биродарлар, дўстлар, қариндошлар, қўни-қўшни, яқинлар... Ҳаёт гўзал! Ундан завқланиб, ҳамма нарсани яхшиликка йўйиб яшаш керак. Хурсанд ва гўзал бўлиб юринглар, ўртоқлар. Ҳаммаси зўр бўлади...”
 
Умидахоннинг ёзганлари Манзуранинг ғашини келтирди чоғи унга қарши изоҳ қолдирди.
 
“Ҳамма гўзал бўлиб юрса, Ватанга хизматни ким қилади? Савобни ким қилади, ҳамма ўзи билан банд бўлса?”.
 
Умидахон ҳам бўш келгани йўқ. Манзуранинг ижодни ундан аввал бошлагинини, ёшини ҳам четга сурди. Жавобида ҳазил аралаш аччиқ гапларини айтиб олди.
 
“Бемаврид гапирасиз! Ким хизмат, савоб қилма, деяпти? Яратган ҳамманинг дилига солсин савобу яхшилик қилишни. Қиламан дегани, ҳеч кимга билдирмай қилаверади. Қилмайдигани минг мажбурласанг ҳам, гапирсанг ҳам қилмайди. Шунинг учун энг аввало Яратган дилига солсин”, деб ёзади Умидахон.
 
Манзура билан Умидахоннинг тортишувини зимдан кузатиб турган хонанда ва бастакор Баҳодир Низомов суҳбатга суқулиб, Манзурани “талаб” берди.
 
“Умида опа, ақлсиз инсонларнинг гапларига аҳамият берманг. Иккинчидан, у ақлдан озганини биз ҳам билганмиз. Ватанга бўлган севгисини ҳаммага айтиши шартмас. Бўлмаса, халқнинг тўйига текинга чиқсин, халқни севса”, деб ёзади Баҳодир Низомов.
 
Аслида Манзура Йўлдошева тўғри гапни ўртага ташлаган эди. У охирги вақтларда бераётган интервьюларида санъаткорларнинг юриш-туриши, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган суратлари, бежирим либослар, қимматбаҳо машиналар, шоҳона сарой ва уйларни кўриб ғаши келаётгани, оддий одамлар ва ёшлар тарбиясига бундай ҳолатлар салбий таъсир ўтказишини кўп бор таъкидламоқда. Сўнгги вақтларда ёшларни илм олишга, Ватанга хизмат қилишга, яратиб берилган шароитлардан тўғри фойдаланишга ундайётган хонанда Манзура санъаткор дўстларига, хусусан, Умидахонга ҳам шуни тушунтиришга ҳаракат қилган бўлса, ажаб эмас. 

Бу ўринда кимгадир ён босиш, кимнидир камситиш фикридан йироқмиз. Лекин Манзуранинг ёзганларида жон бордек. Афуски, бугун айрим санъаткорлар на санъати, на тарбияси, на билими билан ёшларга ўрнак бўла олади. Ёшлар эса гўзал ҳаёт, бойлик ва машҳурликни ҳеч қандай илмсиз, тарбиясиз, маънавиятсиз ҳам топиш мумкин деган ҳаёлга келиб қолиши, жуда катта йўқотиш. Хонанда Умидахон ва бастакор Баҳодир Низомов Ватанга хизмат қилишга чорлаган Манзурага сапчишдан олдин шуларни бир ўйлаб кўрса, ақлдан озганга чиқаришдан аввал мушоҳада қилса, бир ёқадан бошқа чиқарса мақсадга мувофиқ бўларди. Зеро, қўшиқларда айтилган эзгулик, меҳр-оқибат, каттага ҳурмат, кичикка иззат, Ватанга сидқидилдан хизмат ҳаётда ҳам ўз ифодасини топмоғи керак. 

Дарвоқе, Умидахон ижтимоий тармоқлардаги саҳифасидан ушбу суҳбатни ўчириб юборди. 
 

Теглар:Манзура Йўлдошева Умидахон Баҳодир Низомов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Xabiba
21:31 19.03.2017

Umidaxon,Baxodir deganlari kim o 'zi? Umidaxonning qo 'shiqlarini qo 'shiq deb bo 'lmaydikau? Vatanga xizmat qilganlar tentak deyilsa, tentak bo 'la qolaylik. Umidaxon va baxodir degan hech kim tanimaydigan chala san'atkorlarga o 'xshab chala aqlli bo 'lgandan ko 'ra tentak bo 'lgan afzal. Vatanini bilmagandan nima yaxshilik kutish mumkin. Baxodir deganlarini?Umidaxonmiyey ularni tekinga ham t o'yimga chaqirmagan bo 'lardim. Siz deyishga ham tilim bormaydi bularni. Sen Baxodir,sen Umidaxon chala dumli artistlar VATANNI sevishni o 'rganing, ONA VATANGA xizmat qilishga o 'rganing.Shunda sizni XALQ sevadi Xayf sizday san'atkorlarga


Roziqov
12:06 19.03.2017

Qalampir.uz сайти базида ошириб юборасизлар "Ассалому алайкум, ёру биродарлар, дўстлар, қариндошлар, қўни-қўшни, яқинлар... Ҳаёт гўзал! Ундан завқланиб, ҳамма нарсани яхшиликка йўйиб яшаш керак. Хурсанд ва гўзал бўлиб юринглар, ўртоқлар. Ҳаммаси зўр бўлади" бу сузларни кайта-кайта укиса хам номакбул маъно топиш кийин. Манзура эса маврудсиз жойда маврудсиз сузларни ишлатган бу аниқ. Ватан бу нима шу халк эмасми Умидахон уша халкка яхши ниятлар айтган.


Fайратжон
12:10 21.02.2017

Xaaa ayrim sanatkorlarimiz yurish turishi axloq odobidan g'arb nafasi sezilib turubdi bu esa ming ming yillardanberi sayqallanib kelayotgan milliy o'zligimizga o'z tasirini ko'rsatishi mumkin..


Umidjon
16:40 20.02.2017

Assalomu aleykum.Hurmatli Manzura opa har xil odamlarning bo'lar-bo'lmas gapiga aslo e'tibor qilmang.Siz juda yaxshi ijodkorsiz.Masalan men Umidaxon deganiniyam Bahodir deganiniyam umuman tanimas ekanman.Sizni esa 20 yildan buyon taniyman.Ijodingizga omad tilayman.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!