Коронавирус: бугун беморлар сони қарийб 600 нафарга кўпайди

Жамият

image

Бугун, 18 август куни Ўзбекистонда 591 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Мамлакатда расман эълон қилинган коронавирус қурбонлари сони 243 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Навоий ҳамда Фарғона вилоятларида жами 643 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 36 518 нафар бемордан 32 223 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4052 нафар бемордан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг