Канадада самолёт қулаши натижасида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Олам
−
29 Ноябрь 2019
10466Жорий йилннг 27 ноябрь куни кечки вақтда Канаданинг Онтарио провинцияси Маркхем коммунасидан учган самолётнинг Кингстондаги ўрмонда ҳалокатга учраши натижасида етти киши, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлди.
Канада Транспорт хавфсизлиги бўйича кенгаши АҚШда рўйхатга олинган Piper PA-32 русумли самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлади.
Ғарб ОАВ маълумотига кўра, ҳодисада ўзбекистонлик Техас штати Миссури-Ситида яшовчи учувчи Отабек Облақулов, унинг турмуш ўртоғи ва 3, 11, 15 ёшдаги уч нафар фарзанди, шунингдек, Торонтода яшовчи Бобомурод Набиев ва унинг рафиқаси ҳалок бўлган.
Самолёт 28 ноябрь куни соат 5:00 ларда ўрмонга қулаган.
Полици ва Транспорт вазирлиги вакиллари фожиа тафсилотларини ўрганяпти. Ноқулай об-ҳаво шароити сабаблардан бири сифатида тахмин қилиняпти. Негаки ҳалокатдан бир кун олдин Кингстонда кучли шамол туриши ҳақида огоҳлантирилганди.
LiveБарчаси