АҚШ Сардоба воқеаси сабаб Ўзбекистонга пул ажратди

Жамият

image
“Сардоба фожиаси”: Алишер Усмонов Ўзбекистон ва Қозоғистонга 15 млн доллар хайрия қилди north_east

“Сардоба фожиаси”: Алишер Усмонов Ўзбекистон ва Қозоғистонга 15 млн доллар хайрия қилди

АҚШ Сардоба сув омборида юзага келган фавқулодда ҳодиса сабаб келиб чиққан сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистонга 100 минг доллар ажратди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.

Таъкидланишича, АҚШ ҳукумати, Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) қошидаги Табиий офатларда ёрдам кўрсатиш бошқармаси орқали, энг муҳим қишлоқ хўжалиги ҳудудларининг биридан ўн минглаб кишиларнинг кўчирилишига сабабчи бўлган Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори қисман ўпирилиши натижасида Ўзбекистонда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда. USAID маҳаллий бир ташкилотга табиий офатдан зарар кўрган оилаларга муҳим ёрдам воситалари сотиб олиш ва етказиб бериш учун 100 000 доллар ажратмоқда. Сув омбори ўпирилиши ва унинг оқибатларини бартараф этишда камида тўрт киши ҳалок бўлди.

2020 йил 1 май куни кучли ёмғир ва довул Тошкент жанубидаги Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омборининг бир қисми ўпирилишига олиб келди. Уй хўжаликлари, ижтимоий инфратузилма, йўллар, энергетика, алоқа ва сув тизимларига кўрсатган зиёндан ташқари, тошқин ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги инфратузилмасига ҳам зарар келтириб, пахта, дон-дун ва полиз маҳсулотларига ўз таъсирини ўтказди, бу эса фермерларнинг даромадлари ва вилоят иқтисодига салбий таъсир кўрсатади.

“Сирдарё вилояти аҳолисига чин дилдан ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари ушбу фалокат оқибатларини бартараф этиш учун тезда сафарбар этилди. АҚШ ҳукумати бу офатдан зарар кўрган оилаларни қўллаб-қувватлашдан фахрланади”, дейди АҚШ элчиси Даниел Розенблюм.

АҚШ ҳукумати бу маблағдан фойдаланиб сув омбори ўпирилиши натижасида ўз уйларидан кўчирилган муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва бошқа зарур воситаларни тарқатиш орқали Ўзбекистонга мазкур инқироздан қутулиш ва қайта тикланишда ёрдам беради. Фавқулодда кўмак бўйича саъй-ҳаракатларни қўллашдан ташқари, USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодини диверсификациялаш, минтақавий савдони кучайтириш, соғлиққа жиддий таҳдидларни бартараф этиш ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун ҳукумат имкониятларини шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг