... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

УзЛиДеП Абдулла Ариповнинг Бош вазир бўлганини нишонлади


17:26, 16.12.2016 Жамият
 2 496

УзЛиДеП бундай ғалабаларни қандай нишонлашни яхши билади.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев 88.61 фоиз овоз тўплаб, ғалабага эришган эди.
 
14 декабрь куни Шавкат Мирзиёевга Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномаси ва Президентлик гувоҳномаси топширилди.
 
12 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Ниғматович Арипов номзоди кўрсатилган эди.
 
14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Абдулла Ниғматович Арипов номзоди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирлигига тасдиқланди.
 
УзЛиДеП бундай ғалабаларни қандай нишонлашни яхши билади. Ўзбекистондаги партиялар орасида кун сайин мавқеи ошиб бораётган мазкур партия Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ғалабасини ҳам нишонлаган эди. Бу ғалаба учун тайёрланган махсус торт ҳақида мақолалар хорижий ОАВларда ҳам чоп этилди.
 
Куни кеча УзЛиДеП ўзи кўрсатган номзод Абдулла Ниғматович Арипов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулланганини катта байрам қилди. Бу ғалаба шарафига ҳам махсус торт тайёрланди. Ижтимоий тармоқларда эса УзЛиДеП фаоллари томонидан ушбу тортнинг суратлари тарқатилди.
 
Катта торт устига партиянинг логотипи туширилган бўлиб, унинг остига “Президентимиз ва Бош вазиримизни УзЛиДеП партияси номидан табриклаймиз”, деб ёзилган.
 

Теглар:УзЛиДеП Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар