“Ўзкимёсаноат” АЖга янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Тимур Расулович Муҳаммаджонов “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Тимур Муҳаммаджонов “Ўзкимёимпекс” МЧЖ директори лавозимида фаолият юритаётган эди.


“Ўзкимёсаноат” АЖга Бош вазир ўринбосари – энергетика вазири этиб тайинлангани муносабати билан ушбу лавозимни тарк этган Жўрабек Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилган.

Шунингдек, Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ўзкимёсаноат” АЖга Бош вазирнинг ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг хизмат вазифалари билан боғлиқ равишда раҳбарлик қилади.

Маълумот учун, “Ўзкимёсаноат” Ўзбекистоннинг кимё корхоналарини бирлаштирувчи компания. У кимё корхоналарини ривожлантириш учун ишлаб чиқариш ва маркетинг дастурларини амалга оширади. Жамият таркибига 13 та саноат корхонаси, илмий-тадқиқот ва лойиҳа институтлари, “Кимётранс” ва “Кимётранс-логистик” МЧЖ ташқи иқтисодий транспорт-экспедиторлик ташкилотлари киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзкимёсаноат Тимур Муҳаммаджонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made