Ўзгидромет директори шошилинч огоҳлантирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзгидромет директори Шерзод Ҳабибуллаев Республиканинг 7 та вилоятида сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда у Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, 27-30 июль кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Унга кўра, қуйидаги ҳудудларда эҳтиёт чораларини кўриш сўралади:

•  Қашқадарё вилояти – Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
•  Сурхондарё вилояти – Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
•  Жиззах вилояти – Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
•  Тошкент вилояти – Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
•  Наманган вилояти – Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
•  Фарғона вилояти – Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудудида;
•  Андижон вилояти – Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, дейди Шерзод Ҳабибуллаев.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет Шерзод Ҳабибуллаев сел-сув тошқини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made