“Ўзбекконцерт” Канизага лицензия беришни рад этди

Маданият-санъат

image

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонанда Каниза (Шаҳризода Аҳмедова) лицензия сўраб қилган мурожаатини рад этди. Боиси у артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда муассаса берган баёнотда сўз борган. 

“Сўнгги вақтларда хонанда Каниза(Шаҳризода Аҳмедова)нинг ижтимоий тармоқлар орқали концерт-томоша соҳасида артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилувчи роликлар жойлаштираётганлиги мухлисларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.  

Шу муносабат билан хонанданинг 2023 йил 17 февраль куни лицензия учун берилган аризаси Бадиий кенгашда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан 2023 йил 23 февраль куни лицензия бериш рад этилди”, дейилади хабарда.  

Қайд этилишича, хонандага мухлислар билан баҳс-мунозараларга чек қўйиш ҳамда эътирозларга сабаб бўлаётган видеороликларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслик, санъаткор одобига риоя қилиши юзасидан бир ой муҳлат берилган.  

“Агарда белгиланган муддат ичида ушбу камчиликлар бартараф этилмаса, унинг концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензияси бутунлай тўхталиши маълум қилинади”, дейилган хабарда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекконцерт Каниза

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг