Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги манфий баланс ҳажми ортмоқда 

Жамият

image

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажмидан импорт ҳажми ортиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон 2023 йилда 24 млрд долларлик экспортни амалга оширган бўлса, импорт ҳажми 38 млрд долларни ташкил этган. Ҳисобот даврида -13 млрд 715 млн АҚШ доллари қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилган. 2022 йилда манфий кўрсаткич -11 млрд долларни ташкил этган эди. 

Ташқи савдо айланмасида Хитойга қарамлик ортиб бормоқда. Ўтган 2023 йилда 11 млрд 260,1 млн долларлик (2022 й. 6,4 млрд доллар; 2021 й. 4, 9 млрд доллар) маҳсулот Хитойдан импорт қилинган бўлса, экспорт ҳажми қисқариб, 2,4 млрд долларни ташкил этган (2022 й. 2,6 млрд доллар; 2021-й. 2,5 млрд доллар). 

Ташқи савдода Ўзбекистон билан энг кўп ҳамкорлик қилган давлатлар: 

  • Россия – экспорт 3,3 млрд доллар, импорт 6,5 млрд доллар;
  • Қозоғистон – экспорт 1,3 млрд доллар, импорт 3,0 млрд доллар;
  • Туркия – экспорт 1,2 млрд доллар, импорт 1,8 млрд доллар;
  • Корея Республикаси – экспорт 40,4 млн доллар, импорт 2,3 млрд доллар;
  • Туркманистон – экспорт 171 млн доллар импорт 923 млн долларни ташкил этган. 

2023 йил январь-декабрь ойларида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 32,9 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасидаги улуши 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 фоизга камайди. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон хориждан сотиб олган товарлар — импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (39,2 %), саноат товарлари (16,6 %) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,8 %) ҳисобига тўғри келмоқда.

Моҳинур Маматова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон ташқи савдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг