Ўзбекистоннинг муомаладаги нақд пуллари деярли ярим триллионга камайди 

Жамият

image

Сўм қадрсизланиши ортидан Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар 445 млрд сўмга камайиб, 46,6 трлн сўмга тенг бўлиб қолди. Бу ҳақда марказий банк маълумотида сўз боради.

1 август ҳолатига кўра, миллий валютадаги (сўм) пул массаси ҳам деярли 1 трлн сўмга камайиб, 148,1 трлн сўм бўлиб турибди. Бундай ҳолат йил бошида ҳам кузатилган бўлиб, ўшанда миллий валютадаги пул массаси бир ойда 4,5 трлн сўмга қисқарган эди. 

Қолаверса, июль ойида сўмдаги талаб қилиб олингунча омонатлар ҳам 39,9 трлн сўмга тушиб қолди. Бу эса миқдор ўтган даврга нисбатан 1,7 тлрн сўмга озайиб қолганини англатади.

Шундай бўлсада, сўмнинг қадрсизлангани сабаб доллардаги омонатлар 8 ойдан бери илк бор кўпайган. Яъни айни пайтда Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги омонатлари 44,9 трлн сўмга етган. Бироқ бу мамлакатда долларлар кўпайгани билан эмас, балки июль ойида сўмнинг 400 сўмлик қулаши билан яъни девалвацияси билан боғлиқ.

Қисқача қилиб айтганда, доллар турган жойида кўпайди, сўм эса аксинча.
 


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Марказий банк нақд пул сўм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made