Ўзбекистоннинг 1994 йилги Осиё ўйинларидаги ғалабаси келишилганмиди?

Спорт

image

Дунё бўйлаб, “келишилган ўйинлар қироли” дея эътироф этиладиган Раж Перумал 1994 йилги Осиё ўйинларининг футбол бўйича турнир финалида ўйнаган Ўзбекистон терма жамоасига 80 минг доллар тикканлигини маълум қилган.

Бу ҳақда у ўз тажрибаси ва ҳаётидан келиб чиқиб, "Келишилган ўйинлар қироли" номли китоб ёзганди. Ушбу китобда у 1994 йилги Осиё ўйинлари финали ҳақида ҳам икки оғиз гапириб ўтган.

У ўз букмекер дўстининг маслаҳатига кўра, жуфтликдаги аутсайдер – Ўзбекистон термасига 50 минг доллар тиккан. Аммо эртаси куни у кутилмаганда Ўзбекистон фаворит бўлганини билган ва уларнинг ғалабасига яна 30 минг доллар тиккан. 

“Чунки ўзбекистонликларнинг ғалабаси аниқ бўлиб улгурганди. Ўзбекистон эса якунда 4:2 ҳисобида ғалабага эришди ва бош соврин эгаси бўлди. Аслида у ўйин Ўзбекистондагилар учун келишилган эмас, терманинг катта натижаси саналади”, деб ёзади Россия янгиликлар агентлиги.

Барчангизга маълумки, Раж Перумал келишилган ўйинларнинг ташкилотчилигидаги муҳим инсонлардан бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Раж Перумал

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар