Ўзбекистонлик спортчилар Oсиё ўйинларининг 5-кунида қандай натижа қайд этди? (рўйхат)

Спорт

Бугун, 28 сентябрь куни Ханчжоудаги Осиё ўйинларининг 13 та спорт тури бўйича медаллар жамланмаси ўйналган  5-куни ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон вакиллари 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Қуйида бугун эришилган бронза медаллари:

  • Таэквондо WТ бўйича ташкил этилган баҳсларда ўзбекистонлик спортчи Светлана Осипова +67 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. У муросасиз кечган ярим финал жангида хитойлик Зеки Чжоуга имкониятни бой бериб қўйган.

  • Шунингдек, Владимир Свечников ўқ отиш дастурида делегация ҳисобига яна бир медални келтирди. У 10 метрга пневматик тўппончадан отиш дастурида бронза медалига сазовор бўлди.

  • Ўйинларнинг теннис дастури доирасида баҳсларга киришган Ҳумоюн Султонов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир бронза медални қўшди. Ярим финалда Жаҳон тасниф жадвалида 60-ўринни эгаллаб турган хитойлик Чжинчжен Чжанга қарши баҳс олиб борган Султонов 4:6, 1:6 ҳисобларида имкониятни бой берган ҳолда мазкур мусобақани 3-ўрин билан якунлади.

Бу орқали Ўзбекистон делегацияси жами 31 медаль (6 та олтин, 10 та кумуш, 15 та бронза) жамғарган ҳолда умумий рейтингнинг 4-поғонасини банд этиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё ўйинлари медаль бронза Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made