Ўзбекистонлик самбочилар Жаҳон кубогини 18 та медаль билан якунлади

Спорт

image

Жорий йилнинг 22-23 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Унда катта таркиб билан қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 18 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Самбо ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан самбочилар 24 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб борган. 

Беллашувларда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 18 та, 3 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритган.

Қуйида терма жамоа сафида совриндор бўлган спортчилар рўйхати келтирилган.

Олтин

-59 килограмм: Шаҳзода Озодова (жанговар самбо)

-88 килограмм: Соҳиб Ҳасанбоев (жанговар самбо)

+98 килограмм: Ислом Носиров (жанговар самбо)

Кумуш

-72 килограмм: Гулина Облоқулова (жанговар самбо) 

-64 килограмм: Сардор Олимжонов

-71 килограмм: Дилшодбек Йўлдошев

-98 килограмм: Неъмат Ёқубов

-50 килограмм: Гулсевар Ўроқова

-58 килограмм: Эгамберган Искандаров (жанговар самбо)

-71 килограмм: Ойбек Солиев (жанговар самбо)

+80 килограмм: Ҳосият Машарипова 

Бронза

-71 килограмм: Убайдулло Мўминов

-98 килограмм: Мирзоҳид Тўхташев

-59 килограмм: Мамлакат Султонова (жанговар самбо)

-58 килограмм: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо)

-88 килограмм: Зафар Аҳроров (жанговар самбо)

-54 килограмм: Фароғат Нурмаматова

-72 килограмм: Бегойим Ҳайитова.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон самбо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made