Ўзбекистонлик мутахассис Россия клуби мураббийига айланди

Спорт

image

Ўзбекистонлик собиқ футболчи, ҳозирги вақтда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Андрей Фёдоров Қозоннинг “Рубин-2” жамоасига катта мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Фёдоров клуб бош мураббийи туркиялик Гўкдениз Караденизга ёрдам беради.

Қайд этиш жоиз, “Рубин-2” жамоаси Россия 2-дивизиони клуби ҳисобланади. “Рубин”нинг асосий жамоасида эса икки нафар ўзбекистонлик футболчи Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев тўп тепади.

Маълумот учун, 52 ёшли Андрей Фёдоров футболчилик фаолияти давомида ҳам “Рубин” шарафини ҳимоя қилган. У 2000-2008 йилларда Қозон клубида тўп тепган ва 2008 йилда клуб билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Фёдоров “Рубин”да жами 127 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол уришга муваффақ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андрей Фёдоров Рубин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг