Ўзбекистонлик футболчилар Қувайтни йирик ҳисобда таслим этди

Спорт

image

Бугун, 20 апрель куни футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг 2-тур ўйинлари давом эттирилди. “D” гуруҳида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Қувайт билан куч синашиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

5:0 ҳисоби қайд этилган учрашувда голларга Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожимат Эркинов, Диёржон Холматов ва Ҳусайн Норчаев муаллифлик қилди.

Баҳс давомида учрашув ҳаками Ўзбекистон аъзоси Абдурауф Бўриевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун қувайтлик футболчига қизил карточка кўрсатди.

Шундай қилиб, ўз очколари сонини 6 тага етказиб олган Темур Кападзе шогирдлари муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон футбол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made