Ўзбекистонлик футбол ҳаками Париж Олимпиадасида ишлайди

Спорт

image

Ўзбекистонлик FIFA рефериси Ильгиз Танташев ва унинг жамоаси шу йил ёзда Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпиада ўйинларида фаолият олиб боради. Бу ҳақда FIFA Ҳакамлар қўмитаси маълум қилди.

Қўмита Париж-2024 футбол турнирларидаги ўйинларни бошқариш учун 45 та давлатдан 89 та ўйин ҳакамини (21 та бош ҳакам, 42 та ёрдамчи ҳакам, 20 та VAR ҳаками ва 6 та VAR ҳаками ёрдамчиси) тайинлади ва улар орасида Ильгиз Тантешев бошчилигидаги ҳакамлар бригадасини ҳам кўриш мумкин.

39 ёшли Танташевга қанотларда Тимур Гайнулин ҳамда Андрей Цапенко ёрдам беради.

Маълумот учун, Париж-2024 Олимпиадасининг футбол баҳслари 24 июлдан 10 августга қадар бўлиб ўтади. 9 август эркаклар ўртасидаги, 10 август куни эса аёллар ўртасидаги финал учрашувлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ильгиз Танташев Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made