Ўзбекистонлик чавандоз халқаро турнирда совриндор бўлди

Спорт

image

От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Чехиянинг Прага шаҳрида ташкил этилган Praga Cup 2023 мусобақасида иштирок этди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Жамоавий йўналишда Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмалари ўйналган мазкур турнирда Ўзбекистон вакили Абдураҳмон Абдуллаев совриндорлар қаторидан жой олди.

Абдуллаев баландлиги 150 смни ташкил этган тўсиқлардан сакраш дастурида иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медаль билан тақдирланди. Беллашув давомида Абдуллаевга “Go Four It B” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.

Мусобақанинг асосий йўналишида терма жамоалар 160 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида Париж-2024 йўлланмалари учун баҳс олиб бордилар. Унда Ўзбекистон вакиллари тўққизинчи натижани қайд этди. Олимпиада лицензиялари эса Исроил ҳамда Польша жамоаларига насиб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

От спорти Абдураҳмон Абдуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг