Ўзбекистонлик аёл Россиянинг йирик компаниясига бош директор бўлди

Олам

image

Раъно Жўраева S7 Group таркибига кирувчи “С7 Космические Транспортные Системы” (С7 Космик транспорт тизимлари – S7 Space) МЧЖ бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Раъно Жўраеванинг тайинланиши тўғрисидаги қарор собиқ бош директор Сергей Соповнинг ваколат муддати тугагани сабабли компания директорлар кенгаши томонидан қабул қилинган.

Раъно Жўраева соҳадаг энг кучли менежерлардан ҳисобланади. Бунгача у бир неча йил давомида “Роскосмос”нинг “Ер космик инфратузилма объектларини эксплуатация қилиш маркази”га раҳбарлик қилган.

Раъно Жўраева Тошкентда туғилган. Мактабни тамомлаб, Ленинград авиацион ускунасозлик институтига кирган. Бир йил ўтиб ўқишини Москва авиация институтига кўчирган. Бутунроссия ташқи савдо академиясида халқаро иқтисодий муносабатлардан сабоқ олган. Гарвард бизес-мактабида молиявий менежмент стратегиясини ўрганган.

Маълумот учун, S7 Group – Россиянинг йирик хусусий авиацион ва космик холдинги. Холдинг авиаташув, техник хизмат кўрсатувчи компанияларни бирлаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

S7 Group Рано Жўраева

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг