Ўзбекистонда тўққизта тижорат банки жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Марказий банк 9 та тижорат банкини жаримага тортди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 34 та, хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (9 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш (1 та), микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш (6 та), аудиторларга малака сертификатини бериш (2 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (13 та) билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Шу билан бирга, банклар ва тўлов ташкилотларида Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган текширишлар натижалари (15 та масала) ҳам муҳокама қилинган.

Тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун 16 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган. Шунингдек, устав капиталининг миқдори “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлаштирилмагани сабабли 4 та банкнинг айрим операциялари чекланган.

Амалдаги қонунчилик ва Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмагани ва аниқланган қоидабузарликлар учун 9 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон банк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made