Ўзбекистонда пиёз нархи рекорд даражада арзонлашди

Жамият

image

Ўзбекистонда пиёзнинг улгуржи нархи 1500 сўмгача тушиб кетди. Бу ҳақда "EastFruit" маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 830 килограммдан ортиқ пиёзни 100 долларга улгуржи харид қилиш мумкин. Мамлакат тарихида йилнинг ушбу даврида пиёз бундай арзон бўлмаган. Бир йил аввал пиёз нархи ҳозиргидан 4,4 баробар қимматроқ эди. Йилнинг ушбу даври учун одатий нарх тахминан икки баравар юқори ва 24-26 АҚШ центини ташкил қилади. Бироқ, муаммо нархлар графигида кўрса, анча жиддийроқ. 

Гап шундаки, ушбу маълумотлар кичик улгуржи савдолар нархидир. Агар баҳорда қайта сотиш учун кузда пиёз харид қилган фермер ёки савдогар даражасида нарх ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бундай маҳсулотнинг ҳақиқий нархи ҳозирда нолга тенг бўлади. Нашр ҳисоб-китобларига кўра, 150-200 минг тонна пиёзни  чиқиндига ташлаш ёки чорва озуқаси сифатида бериш керак бўлади. Шунинг учун, агар бу ҳафта пиёз нархи яна сезиларли даражада пасайса, ҳайрон бўлмаслик керак.

“Пиёзга талаб эластик эмас. Бошқача айтганда, пиёз нархи юқори ёки паст бўлишидан қатъи назар, унга бўлган талаб сезиларли даражада ўзгармайди. Нархлар паст бўлишига қараб, одамлар пиёзни кўпроқ истеъмол қилмайди", деб тушунтиради иқтисодчи Андрей Ермак. 

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистондан пиёз экспорти рекорд ўрнатганди. Ўзбекистон пиёзи экспортининг 95 фоизи Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари бозорларига етказиб берилган. Март ойи ўрталаридан июнь охиригача хорижга 222,8 минг тонна пиёз жўнатилган эди. 2022 йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 53 фоизга ошганди.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон пиёз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made