Ўзбекистонда кимлар бепул даволаниш ҳуқуқига эга?
Бу қизиқ
−
15 Апрель 2019
8523Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида қуйидаги шахсларга бепул ёрдам кўрсатилади:
• чин етимлар;
• I ва II гуруҳ ногиронлари;
• болаликдан ногиронлар;
• 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
• 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида меҳнат фронти иштирокчилари;
• ишламаётган пенсионерлар;
• Чернобил АЭС ҳалокатини бартараф этишда иштирок этган шахслар орасидан ногиронлар;
• байналмилал жангчилар;
• фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан нафақа олаётган кам таъминланган оилалар аъзолари;
• ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар;
• 15-17 ёшли ўсмирлар ва чақирув комиссиялари йўналишлари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшли) шахслар.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023