Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар берди.

Абдурауф Қоржовов 1956 йил 21 сентябрда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган. 1981 йилда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаган.

У ўз фаолиятини “Ўзбекистон овози” (“Совет Ўзбекистони”) газетасида мусаҳҳиҳ, мухбирликдан бошлаган. 1992-2019 йиллар давомида Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг мухбири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир, директор ўринбосари, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали бош муҳаррири лавозимларида фаолият кўрсатган. 

Абдурауф Қоржововнинг “Йўллар ва манзиллар”, “Табиатнинг мўъжизавий эҳсонлари” китоблари, ҳаммуаллифликдаги “Саҳро бўм-бўш эмас”, “Юрт фарзандлари”, “Хитой Ўзбекистонликлар нигоҳида” каби очерклар тўпламлари нашр этилган.

У 1994 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвонига муносиб кўрилган. Шунингдек, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” ва бошқа кўплаб мукофотлар билан тақдирланган.

Абдурауф Қоржовов 2020 йилдан буён “Янги Ўзбекистон” газетаси таҳририятида катта муҳаррир, бўлим мудири, иқтисодий шарҳловчи вазифаларида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдурауф Қоржовов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар