Ўзбекистонда ҳафта сўнггида ёғингарчилик бўлади

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 3-5 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 4 февралда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 5 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 3-4 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 5 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 4 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 5 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 3 ва 5 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 4 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 4 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 5 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 3-4 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 5 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 4 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 5 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 3 ва 5 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 4 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 февралда 0-5 даража илиқ, 4 февралда 2-7 даража илиқ, 5 февралда 3-8 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво  бироз булутли бўлади, 3-4 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 5 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 ва 5 февралда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 4 февралда 0-5 даража совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон ёғингарчилик Ўзгидтомет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг