Ўзбекистон ва Тожикистон чегара демаркацияси бўйича музокара ўтказди
Жамият
−
17 Апрель 2019
7062Жорий йилнинг 11-17 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди ҳамда дала ишлари режа-графиги келишилди.
Тадбир якунларига кўра Протокол имзоланди. Икки мамлакат делегацияларининг навбатдаги мажлиси май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023