Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик қилади

Жамият

image

Ўзбекистон ҳамда Покистон Ислом Республикаси ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битим ратификация қилинди. Бунга оид қонун жорий йилнинг 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Битимнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳисобланади.

Шунингдек, у Ўзбекистон ҳамда Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини янада ошириш ва минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг март ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга ташрифи чоғида ҳукуматлар ва идоралар ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик, имтиёзли савдо тўғрисида, атроф-муҳитни асраш, зиёрат туризми, темир йўл соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувлар, Сурхондарё вилояти билан Хайбер-Пахтунхва провинцияси, Тошкент шаҳри билан Исломобод шаҳри ўртасида шартномалар каби 10 га яқин ҳужжат имзоланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Покистон битим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made