Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатида қатнашади

Спорт

image

Ҳозиргина U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва Тожикистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Ўйин нурсиз дурранг билан тугади. 

F гуруҳида ўзбекистонликлар 4 очко тўплаган ҳолда биринчи поғонани қўлга киритган ҳолда Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олишди. Тожикистон терма жамоаси ҳам 4 очко тўплади, фақат тўплар нисбатига кўра иккинчи поғонадан жойлашди.

Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 - 0:0 

26 март 2019 йил. Тошкент. “Пахтакор” стадиони.

Ҳакамлар: Хироюки Кимура, Такуми Такаги (иккиси Япония), Абу Бакар Ал Амри (Уммон), Хо Ваи Синг (Гонконг).

Ўзбекистон: 1.Умиджон Эргашев, 2.Исломжон Қобилов, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ислом Кенжабоев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 15.Ойбек Рустамов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров.

Тожикистон: 23.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Давлатмир Табризи, 5.Манучехр Сафаров, 6.Кароматулло Саидов, 7.Муҳаммаджон Раҳимов, 9.Шарафжон Солеҳов, 10.Шериддин Бобоев, 13.Алишер Баротов, 17.Эҳсони Паншанбе, 18.Далер Ёдгоров.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг